Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда автоҳалокат, қурбон ва жабрланганлар бор

Жиззахда автоҳалокат, қурбон ва жабрланганлар бор

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 4Р-35 Жиззах-Сирдарё автомобиль йўлининг Дўстлик тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Маълум бўлишича, вилоят ФВБга соат 13:40 ларда Lacetti ва Nexia машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ва жабрланувчилар ёрдамга муҳтожлиги ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг воқеа жойига қутқарувчилар етиб борган ва Lacetti салонида қисилиб қолган ҳайдовчини чиқариб олишган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Гагарин-Жиззах йўналишида ҳаракатланаётган Nexia қарама-қарши йўналишдан келаётган Lacetti билан тўқнашган. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Lacetti ҳайдовчиси ва Nexia’да бўлган уч нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг