Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда институт бўлим бошлиғи қўлга олинди

Жиззахда институт бўлим бошлиғи қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Жиззах давлат педагогика институти бўлим бошлиғи Б.И. фуқаро В.нинг Тошкент шаҳридаги «Y.T.» университетининг «Мактабгача таълим» йўналишидаги ўқишини танишлари ёрдамида институтнинг ушбу йўналишдаги факультетига кўчириб бериш эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг