Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда подполковник 13 яшар қизнинг ҳаётини сақлаб қолди

Жиззахда подполковник 13 яшар қизнинг ҳаётини сақлаб қолди

Скриншот.

Зомин туманида содир бўлган сел ҳодисасида подполковник 13 ёшли қизнинг ҳаётини сақлаб қолди. 

Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ томонидан тақдим этилган лавҳада маълумот берилган. 

Айтилишича, Зомин туман ИИБ бошлиғи Фарҳод Тўйчиев сел йўлидаги дарахтга чиқиб жон сақлаган қизни қутқарган. 

Шунингдек, яна икки нафар ИИБ ходими сел оқиб кетаётган икки фуқарони қутқаришга муваффақ бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, 4 май куни кучли ёғингарчиликлар оқибатида Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида сел кузатилганди. ФВВ ҳодиса юзасидан баёнот бериб, бир киши қутқарилганини маълум қилганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг