Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда танишларнинг «улфатчилиги» ўлим билан якунланди

Жиззахда танишларнинг «улфатчилиги» ўлим билан якунланди

Фото:«7News.Uz»

Жорий йилнинг 4 июнь куни Жиззах шаҳар, «Ҳайробод» маҳалласида яшовчи А.Б. (1966 й.т.) Шароф Рашидов тумани, «Хайробод» маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалигига қарашли дала майдонида таниши Ф.Х. (1965 й.т.) билан спиртли ичимлик истеъмол қилган, сўнгра ўзаро келишмовчилик оқибатида келиб чиққан жанжал натижасида ошхона пичоғи билан Ф.Х.нинг кўкрак қафасига бир маротаба уриб, санчилиб кесилувчи жароҳат етказган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарига кўра, Ф.Х. воқеа жойидан тан жароҳати билан қочишга уриниб, дала майдонида кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.Б. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг