Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахдаги колониядан икки маҳкум қочиб кетди

Жиззахдаги колониядан икки маҳкум қочиб кетди

Жиззахдаги манзил-колониядан 2 маҳкум қочиб кетди. Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 январь куни 3-минтақавий ҳудуд 30-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келган маҳкум А.К соғлиги сабабли Зафаробод тумани Тиббиёт бирлашмасига даволаниш учун ётқизилган бўлишига қарамасдан, соат 22.30 ларда тиббиёт бирлашмасидан рухсатсиз, номаълум томонга кетиб қолганлиги аниқланган.

Худди шу куни соат 23.15 ларда муассасада ўтказилган кўрик вақтида маҳкум М.Н. нинг ҳам колония ҳудудида йўқлиги аниқланган.

Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан ушбу маҳкумларни тартиббузарлик содир этиб, белгиланган ҳудудлардан кетиб қолганликлари учун қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Қидирув-суриштирув ишлари якуни юзасидан жамоатчиликка қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз, дейилади маълумотда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг