Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жонли ва жонсиз уловлар ҳалокатга учради

Жонли ва жонсиз уловлар ҳалокатга учради

Фото: «Yhxbb.uz»

2020 йил 14 октябрь куни соат 10:00 ларда Навоий вилояти Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 81-километрида ҳалокат содир бўлди.

«Конимех-Зарафшон» йўналишида ҳаракатланаётган «Лада Ларгус» русумли транспорт воситаси шу йўлда кетаётган туяни уриб юборган.

Ҳайдовчи Р.М. 1965 йил Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган.

Туя юридик шахсга тегишли бўлгани айтилмоқда.

Ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олган ёки вафот этган фуқаролар мавжуд эмас. Фақат зарб оқибатида туя қурбон бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг