Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Катта лейтенантнинг қотили қўлга олинди — ИИВ

Катта лейтенантнинг қотили қўлга олинди — ИИВ

Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуротовнинг ҳаётига тажовуз қилиб, воқеа жойидан яширинган қотил қўлга олинди.

ИИВ матбуот котибининг маълум қилишича, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта лейтенант Н.Бобомуродовнинг ҳаётига тажовуз қилган фуқаро Б.З.  қўлга олиниб, процессуал тартибда чора кўриш учун прокуратура органларига топширилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ гумонланувчи қидирилаётгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг