Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Тошкент ва қатор ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Тошкент ва қатор ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 30-35 даража, шимолда 23-28 даража бўлади.

Тошкентда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 33-35 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 23-28 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг