Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Каттақўрғонда юк автомобили ағдарилиб кетди

Каттақўрғонда юк автомобили ағдарилиб кетди

Бугун, 2022 йил 6 февраль куни соат 10:10 ларда, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 84-километрида ЙТҲ содир бўлди.

Қайд этилишича, «Тошкент-Самарқанд» йўналишида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган М.Й. «Volvo» русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўлнинг ўнг томонига ағдарилган.

Натижада ҳайдовчи М.Й.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг