Каттақўрғонлик 17 ёшли қиз қидирилмоқда
Каттақўрғон шаҳар, «Ўрикзор» МФЙ, У.Барнаев 1-берк кўчаси, 9-уйда яшаб келган, 14.11.2004 йилда Каттақўрғон шаҳрида туғилган, Эргашева Покиза Жамшид қизи 2021 йил 10 январь куни тахминан соат 17:00 ларда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.
Алоҳида белгилари: Буйи тахминан 150-155 см атрофида, оқдан келган, ўртача гавдали, сочи қора рангда узунлиги 80-90 см атрофида, коши қора рангда, кўзи малла рангда, юзи овалсимон, тишлари табиий бутун, лаблари қалин.
Эгнида бўлган кийимлари: тўқ кўк рангли тиззасигача бўлган «Балон» куртка, қора рангли спорт трикоси, оч қизил рангли спорт кийими, оёқларида оқ рангли аёллар кросовкаси ва қора рангли орқага илинадиган «Виктория Секрет» ёзувли сумкаси бўлган.
Эргашева Покизани кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +998901002121, +998662311111, 102, +998662319805 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter