Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналдо ЖЧ-2026 финали фаворитини айтди

Роналдо ЖЧ-2026 финали фаворитини айтди

Фото: AP

Афсонавий бразилиялик собиқ ҳужумчи Роналдо Испания ва Аргентина ўртасидаги 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалидан олдин ўз фикрини билдирди.

«Менимча, Испания Аргентинани осонликча мағлуб этади. Турнирдан олдин мен Испания ёки Франция ғалаба қозониши мумкинлигини башорат қилган эдим. Шунинг учун мен «Қизил фурия»нинг финал ўйинидаги имкониятларини юқори баҳолайман», - дея Роналдонинг сўзларини келтиради AlbicelesteTalk.

Финал Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция ва Англия ўртасида ЖЧ-2026 3-ўрин учун баҳс бўлиб ўтди. Унда Англия 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Англияликлар биринчи бўлимнинг охирида 4 та гол фарқи билан ғалаба қозонаётган эдилар. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг