Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Китобдаги кўпқаватли уйда газ портлади

Китобдаги кўпқаватли уйда газ портлади

Фото: «Xabar.uz»

Қашқадарёнинг Китоб туманидаги кўпқаватли уйда газ портлади. Бу ҳақда ФВБ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, воқеа 24 апрел куни соат 21:49 ларда «Гулистон» МФЙда жойлашган 4 қаватли уй хонадонида юз берган. Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида фуқаро А.Э. енгил тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳодиса оқибатида уйнинг дераза ва эшик ромлари жойидан қўзғалган.

Воқеа жойига туманнинг ФВБ, ИИБ, ССБ, газ таъминоти бўлими ҳамда прокуратура масъуллари чиқишган. Ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг