Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўкдалада «Cobalt» тўхтатилиб текширилганда...

Кўкдалада «Cobalt» тўхтатилиб текширилганда...

Қашқадарёда  «Cobalt» машинасидан шубҳали модда топилди. 

2024 йил 15 март куни Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани ҳудудида жойлашган «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида вилоят ЙҲХБ ҳамда бошқа соҳавий хизматларнинг ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Cobalt» русумли автомобиль тўхтатилиб текширилган.

Текширув давомида транспорт воситаси ҳайдовчисининг ёнидан гугурт қутиларига солинган, шунингдек, целофанга ўралган, кўринишидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиб, ҳозирда масъуллар томонидан терговолди суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг