Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Корхонанинг таржимони ўғри бўлиб чиқди

Корхонанинг таржимони ўғри бўлиб чиқди

2019 йил 22 апрель куни Навоий шаҳридаги «Ронгя» қўшма корхонаси раҳбари ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 21 апрель куни соат 08:00дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг вақтинча ижарада яшаб келаётган уйига калит танлаш йўли билан кириб, 104 млн. сўм пулларини ўғирлаб кетганини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилиб ўтди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ўзгариш кўчасида рўйхатда туриб, вақтинча Навоий шаҳар Ломоносов кўчасида яшовчи, юқоридаги қўшма корхона таржимони, 23 ёшли К.А. содир этгани аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг