Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кучли шамол Нукус ва Қаршидаги уйлар томини учириб юборди (фото)

Кучли шамол Нукус ва Қаршидаги уйлар томини учириб юборди (фото)

Фото: ФВВ матбуот хизмати.

Бугун юртимизда юзага келган кучли шамол натижасида айрим вилоятлардаги биноларнинг томи қулаб тушган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Жумладан Каттақўрғон шаҳри, «Ватанпарвар» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг тахминан 120 м.кв, Ўзбекистон кўчасида жойлашган Стоматология биносининг 100 м.кв, Дўстлик МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг 250-300 м.кв қулаб тушган.

Нукус шаҳри, А.Дўсназаров кўчасида жойлашган уйнинг 350 м.кв; Қарши шаҳри 8-митти туман А.Навоий кўчасида жойлашган уйнинг 100 м.кв майдонда том қисмлари шамол натижасида ерга қулаган.

Воқеа жойига ФВВнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарияти ва қутқарув бўлинмалари жалб этилди. 

Тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг