Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактаб қизларининг жанжали тасвирланган видео тарқалди

Мактаб қизларининг жанжали тасвирланган видео тарқалди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ қизларнинг жанжали тасвирга туширилган видео тарқалди. Халқ таълими вазирлиги мазкур видеони ўрганиб чиққан.

Қайд этилишича, ушбу видео 2019 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида олинган. Видеодаги воқеалар дарс жараёнидан сўнг, мактаб ҳудудидан ташқарида олинган.

Мазкур воқеа Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси томонидан муҳокама этилган.

Комиссия қарорига кўра, жанжалда иштирок этган 11 нафар қизларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисмига кўра фарзанд тарбиясига бефарқликлари учун энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилган.

Шу билан бирга ўқувчи қизлар бир йил муддатга туман ИИО ФМБ профилактик ҳисобига қўйилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

«Бола асосий тарбияни ўз оиласида олади. Ҳар бир ота-она ўз фарзанди учун масъул ҳисобланади. Шу боис ота-оналардан фарзанд тарбиясига бефарқ бўлмасликларини сўраб қоламиз», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг