2021 йил 10 июнь куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Азиз Аҳмедов Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг зўравонлиги туфайли вафот этгани хабар берилганди.
«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташановга кўра, Азиз Ахмедовнинг опаси ва укаси кеча куппа-кундузи суд биносида
калтакланган.
Улар ҳозирги кунда туман марказий шифохонасида қолмоқда.
«Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Самарқанд суди томонидан қотилларга белгиланган ўта юмшоқ ҳукмни бекор қилиб, ишни қайта кўриш учун Навоий вилояти судига юборганди.
Кеча суд мажлиси бошланишидан аввал ЙПХ ходимларининг қариндошлари марҳумнинг яқинларини шафқатсизларча калтаклади. Имкон қадар эртага бу борадаги видео тасвирларни эълон қиламиз», дея ёзади Ташанов.
Эслатиб ўтамиз, мазкур иш доирасида 2 нафар шахсга айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси
қўлланилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter