Маъшуқасини видеотасвирга олиб, уни тарқатиш билан қўрқитган эркак қўлга олинди
Бухорода маъшуқасининг ярим ялонғоч ҳолатини видеотасвирга олиб, уни турмуш ўртоғига кўрсатиш ва тарқатиш билан қўрқитган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов маълум қилди.
Таъкидланишича, Бухоро тумани Шейхонча маҳалласида яшовчи 48 ёшли эркак Р.С. 41 ёшли маҳалладоши М.Ж.билан яширин равишда ишқий муносабатда бўлиб келган.
Р.С. ярим ялонғоч ҳолатда бўлган М.Ж.ни видеотасвирга олиб, тасвирни аёлнинг турмуш ўртоғига кўрсатиб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслиги эвазига ундан 500 АҚШ долларини талаб қилган. Аёл бу ҳақда вилоят ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.
«М.Ж.нинг мурожаати юзасидан ички ишлар органлари томонидан тадбир уюштирилиб, Р.С. аёлдан талаб қилган пулларни олаётган вақтида ушланди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан илгарироқ жинсий алоқа жараёнини видео тасвирга олиб, эвазига бу видеони тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, жазманидан пул талаб қилган аёл қўлга олинган эди. Шу ўринда, аччиқ бўлса ҳам айтиш жоизки, оилага хиёнат ҳар икки томонни ҳам ботқоққа ботиради. Миллийлигимиз, миллатимизга хос оилага вафони ҳар икки томон ҳам унутмаслиги керак»,— дейди Шуҳрат Жалолов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter