Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқда маст ҳолатда тамаки чеккан хонадон эгасининг уйида ёнғин чиқди

Олмалиқда маст ҳолатда тамаки чеккан хонадон эгасининг уйида ёнғин чиқди

Фото: «Xabar.uz»

Баҳорнинг илк кунида, эрта тонгда Олмалиқ шаҳридаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бунинг оқибатида 6 кв.метр майдондаги уй жиҳозлари ёниб кетган.

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» манбасининг хабар беришича, ёнғин чиқишига хонадон эгасининг тамаки маҳсулотини истеъмол қилишда эҳтиётсизлик қилгани сабаб бўлган. Бу вақтда у маст ҳолатда бўлганлиги аниқланган.

Фото: «Xabar.uz»

Уй эгаси тутундан димиққан ҳолда қутқариб олинган. Кўп қаватли хонадондаги 5 нафар фуқаро эса эвакуация йўли билан ташқарига олиб чиқилган. Хонадоннинг 63 кв. метр ҳудуди сақлаб қолинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас