Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метро йўли ўпирилиши остидан 4 кишининг жасади олиб чиқилди. Қидирув ишлар давом этмоқда

Метро йўли ўпирилиши остидан 4 кишининг жасади олиб чиқилди. Қидирув ишлар давом этмоқда

Фото: ЎзА

Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида фавқулодда ҳолат вужудга келгани хабар қилинган эди.

Айни пайтда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан юзага келган ҳолатни зудлик билан бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилган.

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, қидирув ва қутқарув ишлари натижасида тупроқ остидан шу вақтга қадар тўрт кишининг жасади олиб чиқилди ва уларнинг шахси аниқланди.

  1. Ж.Равшанов – 1989 йилда туғилган.
  2. О.Абдуллаев – 1989 йилда туғилган.
  3. Д.Абдуллаев – 1999 йилда туғилган.
  4. А.Диёров – 1986 йилда туғилган.

Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг