Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Миллий гвардияга киргизиб қўядиган» фирибгар пора билан ушланди

«Миллий гвардияга киргизиб қўядиган» фирибгар пора билан ушланди

Фото:«Xabar.uz»

Сирдарёлик С.Э. У.Ж.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон Республкаси Миллий гвардияси тизимига киритиб қўйиш эвазига ундан 1500 АҚШ доллари талаб қилган.

Кўр-кўрни қоронғида топибди қабилида иш тутган С.Э.сўралган пулнинг 500 АҚШ долларини Гулистон шаҳрининг «Янги бозор» ҳудудидаги автотураргоҳда олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

Ҳозирда С.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши доирасида прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг