Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада ўзбекистонлик муҳожирнинг жасади топилди

Москвада ўзбекистонлик муҳожирнинг жасади топилди

Москва шаҳрида 1990 йилда туғилган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ўлик ҳолда топилгани ҳақида интернетда хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди. 

Хусусан, вафот этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган.

Ҳуқуқ тарғибот идоралари томонидан ўтказилган экспертизада, марҳумнинг бош соҳасида шилинишлар, қўлларида кўкариш, оғиз қисмидан ғишт бўлаги топилган. Тахминларга кўра, мурда ўлим юз берганидан сўнг икки кун ўтгач топилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан унинг яқин қариндошлари билан алоқа ўрнатилиб, жасадни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Шунингдек, Россиянинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан биргаликда мазкур ҳодиса назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг