Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Музработда МИБ ходими яна калтак еди

Музработда МИБ ходими яна калтак еди

Мажбурий ижро бюросининг Музработ тумани бўлими ходимлари бўлим иш юритувида бўлган банк фойдасига туманнинг Янги диёр маҳалласида яшовчи фуқародан 24 миллион 218 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш мақсадида яшаш хонадонига боришади. Фуқарони ижро ҳужжати билан таништириб, белгиланган муддатда қарздорликни тўлаб қўйишини тушунтираётган вақтда шу уйнинг ёнида “Музработ агро-сервис 2017” МТП.га тегишли бўлган САSE 2366 русумли комбайн турганини кўриб қолишади.

Аслида бу комбайн МТПнинг 3 млрд. 450 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги учун хатланган ва узоқ муддатдан буён қидирувда бўлган.

Давлат ижрочилари ушбу комбайн кимга тегишли эканига аниқлик киритиш мақсадида техника воситаси ёнига бориб, унинг кимга тегишли экани суриштирилаётганда бир фуқаро комбайнни фермер хўжалигидан сотиб олганини айтиб, давлат ижрочилари билан жанжаллашиб қолади ва улардан бирининг юзига уриб тан жароҳати етказади.

Воқеа жойига туман прокуратураси ходимлари келиб, ҳолат юзасидан ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг