Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмазордаги омборхонада водород пероксиди очиқ ҳавога сизиб чиқди — ФВВ

Олмазордаги омборхонада водород пероксиди очиқ ҳавога сизиб чиқди — ФВВ

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда «Олмазор туманида химикат база портлабди», «Олмазор туманида заҳарли газ тарқалмоқда» мазмунидаги видеохабарлар тарқалди. Кўп ўтмай Фавқулодда вазиятлар вазирлиги воқеа юзасидан расман муносабат билдирди.

Унга кўра, Тошкент шаҳар ФВБга Олмазор тумани, Узумбоғ кўчасида ҳаводан олтин гугурт ҳиди келаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, зудлик билан Тошкент шаҳар ФВБнинг Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари айтилган манзилга етиб борган.

Бирламчи маълумотларга кўра, омборхонада жойлашган сиғимдан перекис водород (водород пероксиди — таҳр.) моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилган, ҳозирда ФВВ томонидан ушбу ҳолатни  бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, барча тегишли хизматлар воқеа жойида ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Қўшимча маълумотлар текширув якунлангач тақдим этилади, дейилади хабарда.

Тўлдирилган хабар!

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Тошкент шаҳар ФВБ Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари томонидан Олмазор туманидаги ҳолат соат 04:00 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг