Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги газ заправкасида «Лабо» ёниб кетди

Намангандаги газ заправкасида «Лабо» ёниб кетди

Бугун, 10 сентябрь куни соат 17-22да Наманган шаҳар Янги Наманган тумани Мингчинор Маҳалла фуқаролар йиғини Косонсой кўчасида жойлашган АГТКШ ҳудудида автомобил ёниб кетди.

ФВБ хабарига кўра, Наманган шаҳар Даштбоғ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқарога тегишли бўлган давлат рақами «Лабо Дамас» русумли автомобилида ёнғин чиққан.

Содир бўлган ёнғин Наманган шаҳар ФВБ 3-ёнғин қутқарув қисми қутқарувчилари томонидан бартараф этилган

Ҳозирда ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг