Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда «Lacetti» опа-сингилларни уриб юборди, улардан бири комада

Навоийда «Lacetti» опа-сингилларни уриб юборди, улардан бири комада

Видеодан кадр.

Навоий шаҳри марказий кўчаларидан биридан юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган «Lacetti» автомашинаси пиёдалар йўлагидан ўтаётган опа-сингилларни уриб юборди.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи Фаррух Якубов хабар берди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 15 ноябрь куни тахминан соат 17:50 ларда Навоий шаҳридаги Имом ал-Бухорий кўчасидан ҳаракатланиб келаётган 35 ёшли «Lacetti» ҳайдовчиси Х.А. пиёдалар ўтиш йўлагини кесиб ўтаётган А.А. ва Б.А. исмли аёлларни уриб юборган. Ҳар икки аёл ҳам автомашинанинг олд қисмига зарб билан урилиб, учиб тушган. Икки аёл ҳам оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Шок ва оғир аҳволдаги беморлар опа-сингиллар экани аниқланган. Айни пайтда улардан бири кома ҳолатида. Беморларни операцияга тайёрлаш учун муолажалар давом этмоқда.

«Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимидан томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган», —деди Фаррух Якубов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг