Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийдаги боғчада ўн нафар тарбияланувчи заҳарлангани айтилмоқда

Навоийдаги боғчада ўн нафар тарбияланувчи заҳарлангани айтилмоқда

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни «Навоий вилояти Кармана тумани 6-сонли Мактабгача таълим муассасасида кўп сонли болалар оммавий заҳарланибди. Овқат ёки сувдан заҳарланиш бўлгани ҳақида тахминлар бор» номли хабар тарқалди. 

Вилоят прокуратураси берган маълумотга кўра, 2022 йил 9 сентябрь куни соат 17:00да Кармана туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига 10 нафар вояга етмаганлар умумий ҳолсизлик, қусиш ва ич кетиши каби клиник белгилар билан ётқизилган.

Ушбу белгилар бўйича беморларга туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлими томонидан «ошқозон-ичак фаолиятини бузилиши» ташҳиси қўйилиб, уларнинг 9 нафарига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва аҳволи қониқарли бўлганлиги сабабли, касалхонадан чиқарилган. (1 нафар вояга етмаганга бошқа касаллик аломатлари ўткир респератор, юқори нафас йўлларининг шамоллаши ташҳиси билан даволанмоқда)

Мазкур ҳолат юзасидан Кармана туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Терговга қадар текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг