Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Нега опам билан гаплашиб юрибсан» — ука жиноятга қўл урди

«Нега опам билан гаплашиб юрибсан» — ука жиноятга қўл урди

Фото: «Twitter.com»

2021 йил 19 май куни соат 07:35да, шифохонадан тушган хабарга кўра, шу куни соат 05:00 ларда, Учқўрғон туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган йигит 1994 йилда туғилган маҳалладоши билан биргаликда Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқарони вақтинча яшаб келаётган уйига бориб, «Нега опам билан гаплашиб юрибсан», деб, у билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган кастет билан унинг юз қисмига урган.

Сўнгра шериги билан фуқаронинг бош ва юз қисмларини уриб-дўппослаб, шу ерда бўлган белкуракни олиб, ёғоч қисми билан унинг баданини турли жойларига уриб, тан жароҳати етказишган.

Натижада, жабрланувчи бош мия оғир ёпиқ шикасти, бош мия лат ейиши, юқори мия, бошни энса, ўнг чекка соҳалари лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, деб ёзади Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, икки йигит ҳам Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланганлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг