Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда номаълум «махлуқ» суяклари топилди (фото)

Қашқадарёда номаълум «махлуқ» суяклари топилди (фото)

Фото:«Xabar.uz»

Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Ҳожи қишлоғида жойлашган 17-мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш асносида номаълум жонзот суяклари топилди. Бу ҳақда Xabar.uz манбаси маълум қилди. 

Фото:«Xabar.uz»

Бир қарашда номаълум жонзотнинг суяклари бизга динозаврларни эслатиб юборади. Албатта, бу суякларнинг қайси жонивор ва қайси даврга тегишли эканлиги  хусусида фақат мутахассисларгина хулоса қилишлари мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Фарғонада динозаврни эслатувчи суяклар топилган, лекин ўзбек олимлари мазкур суякларнинг динозаврларга тегишли эмаслиги ҳақидаги фикрни илгари сургандилар. 

Фото:«Xabar.uz»


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг