Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукусда қайнота келини ва унинг онасини қасддан уриб ўлдирди

Нукусда қайнота келини ва унинг онасини қасддан уриб ўлдирди

Фото: Xabar.uz

Қорақалпоғистонда қайнота мудҳиш жиноятга қўл урди. Бу ҳақда республика прокуратураси хабар берди.

Нукус туманида яшовчи С.К.(аёл киши) 10 июн куни қайнотаси Е.С. билан ўзаро жанжаллашиб, онаси Ш.К.нинг уйига аразлаб кетиб қолган.

11.06.2022 йилда соат 14:00ларда С.К. онаси Ш.К. ва янгаси Ж.А. билан бирга қайнотаси Е.С. билан қолган 2020 йилда туғилган, вояга етмаган фарзандини олиб кетиш учун борган вақтида, ўртада келиб чиққан жанжал туфайли қайнотаси Е.С. қўлидаги темир жисм билан С.К. ва унинг онаси Ш.К.ларни уриб қасддан ўлдирган.

Шундан кейин улар билан бирга келган фуқаро Ж.А.нинг бош ва юз қисмларига хамда танасининг бошқа жойларига бир неча марта ўриб ўлдирмоқчи бўлган вақтда Ж.А. воқеа жойидан қочиб яшириниб, оғир тан жароҳатлари билан Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Нукус тумани прокуратураси томонидан ҳолат бўйича ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Е.С. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқанд вилояти, Ургут туманида ўз отаси билан акасини қасддан ўлдирган шахс ҳақида ҳам маълумот берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг