Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўгай она 13 ёшли қизга зўравонлик ишлатгани аниқланди

Ўгай она 13 ёшли қизга зўравонлик ишлатгани аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Болалар омбудсманига жамоатчилик фаолларидан Зангиота туманидаги 13 ёшли С.Р (қиз)га нисбатан унинг ўгай онаси томонидан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий зўравонлик қилинаётгани юзасидан мурожаат ва  видеоматериал келиб тушган.

Ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрганилганда, видеода 2010 йилда туғилган С.Р га отаси С.С нинг турмуш ўртоғи С.Ш. томонидан зўравонлик қилинганлиги ҳолати эканлиги аниқланган.

Бу факт юзасидан С.С. ҳам туман ИИБга мурожаат қилиб, турмуш ўртоғига қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Дастлаб вояга етмаган С.Р. суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказилиб, танасида тан жароҳатлари аниқланмаган.

Қизча билан якка тартибда психолог суҳбати ўтказилди ва ҳозирда болага руҳий зўравонлик етказилганлигини ва унинг даражасини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.

Қарамоғида бўлган болага зўравонлик қилганлиги айтилаётган С.Ш нинг руҳий ҳолатига ҳам ҳуқуқий баҳо бериш учун экспертиза тайинланган.

Мазкур факт бўйича олиб борилаётган терговга қадар текширув Зангиота тумани прокуратураси назоратида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг