Огоҳ бўлинг: Сирдарёда қалбаки доллар сотаётганлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиер шаҳар, А.Жомий МФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаролар А.А. ва К.Н. қалбаки 8 370 АҚШ долларини фуқаро А.А.га ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, 101 дона 50 АҚШ доллари, 33 дона 100 АҚШ доллари ва 1 дона 20 АҚШ доллари кўринишидаги қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter