Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқувчининг қулоқ пардасини йиртган директор ишдан бўшатилди

Ўқувчининг қулоқ пардасини йиртган директор ишдан бўшатилди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида мактаб директори ўқувчининг қулоғига ургани ҳақида хабар берилганди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи Ургут туманида содир бўлган ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 октябрь куни соат тахминан 13:30 ларда Ургут тумани 61-мактабнинг 6-синфида дарс ўтаётган она тили ва адабиёт ўқитувчиси коридорда директорнинг овозини эшитгач, болалар дарсга қулоқ солмасдан пиротехника воситаларини портлатаётганидан шикоят қилган.

Директор хонага кириб сўраб ўтирмасдан ушбу синф ўқувчиси Д.Ҳ.ни уриб кетгани. Гувоҳларга кўра, жабрланувчи синфдаги безориликда иштирок этмаган.

Ургут туманидаги 61-умумтаълим мактабининг директори Б.Р. Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармасининг тегишли буйруғига асосан лавозимидан озод этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг