Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Қаҳрамони 72 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони 72 ёшида вафот этди

Навоий кон-металлургия комбинатида фидокорона хизмат қилган экскаваторчи-машинист, меҳнат фахрийси, Ўзбекистон Қаҳрамони Анатолий Николаевич Панин шу йил 21 октябрда 72 ёшида вафот этди.

А.Панин 1949 йил 12 март куни  туғилган. Ўрта мактабни тугатиб, дастлаб Дон шаҳридаги касб-техника мактабида, кейинчалик Навоий касб-ҳунар техникумида таҳсил олди.

А.Панин Навоий кон-металлургия комбинатининг Шимолий кон бошқармасига қарашли «Шарқий» карьерида иш бошлаб, кўп йиллар давомида экскаватор машинисти, машинистлар бригадири, участка устаси вазифаларида самарали хизмат қилди.

У 1995 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» олий унвони ҳамда «Олтин юлдуз» медали билан мукофотланган эди.

Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас