Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга қаттиқ совуқ кириб келиши прогноз қилинди

Ўзбекистонга қаттиқ совуқ кириб келиши прогноз қилинди

Фото: Xabar.uz

Жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиясининг шимолий Европа ҳудудларидан 9-10 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг  шимолий ҳудудларига, 11-12 декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

10-11 декабрь кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин).

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 11-12 декабрда кечаси 7-10 даража совуқгача, кундузи 0-3 даражагача пасаяди, шимолда кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

 Тошкентда 10-11 декабрда, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). 11-12 декабрда ҳаво ҳарорати кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 0-3 даража совуқгача пасаяди.

9-12 декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумоти маслаҳатомус ҳисобланади.

Агар кескин совуқ янги маълумотлар билан тасдиқланса, Ўзгидромет – «Тезкор гидрометеорологик маълумот» махсус хабари билан эълон қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг