Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон бўйлаб кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий йўналишдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 32–37 даража, жанубда 40 даражагача исийди.

Тошкентда кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Шарқий йўналишдан 3–8 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 33–35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида кам булутли, баъзи вақтларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий йўналишдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 25–30 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг