Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила сезилди

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила сезилди

Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сезилди.

Зилзила 15 сентябр куни соат 06:55 да содир бўлган. Унинг магнитудаси 3,2, чуқурлиги 6 километрни ташкил этган.

Зилзила эпицентри Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ҳудудида, Тошкентдан 334 километр жануби-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи Хонобод туманида 2–3 балл, Қўрғонтепа туманида 2 баллни ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг