Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паркентда «Howo» юк машинаси «Lacetti»ни яроқсиз қилди

Паркентда «Howo» юк машинаси «Lacetti»ни яроқсиз қилди

Бугун, 15 декабрь куни соат 16:00 ларда, Тошкент вилояти, Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4Р-15 «Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор» автомобиль йўлининг 56-километрида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ж.Н. «Howo» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бурилишда бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилган.

Ағдарилиши жараёнида йўл четида тўхтаб турган «Lacetti» ва «Spark» русумли автомобилларга техник шикаст етган. Яхшиямки, бу автомобиллар салонида ҳеч ким бўлмаган.

ЙТҲ натижасида юк машинаси ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг