Пахтачидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
2026 йил 9 октябр куни соат 13:00 атрофида Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани, «Миркан» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-560 автомобил йўлининг 14-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, «Cobalt» ҳайдовчиси йўлнинг ўнг томонидан тўсатдан чиқиб қолган велосипедчини уриб юбормаслик учун рулни чапга бурган. Оқибатда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган электроскутер билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида скутердаги бир йўловчи воқеа жойида вафот этган. Шифохонага ётқизилган яна бир йўловчининг ҳам ҳаётини шифокорлар сақлаб қололмаган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter