Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт ҳавоси хавфлилигича қолмоқда

Пойтахт ҳавоси хавфлилигича қолмоқда

Пойтахт ҳавоси таркибида майда РМ-2.5 дисперс заррачалари билан боғлиқ хавф юқорилигича қолмоқда.

Ўтган бир суткадан буён айнан мана шу майда кўзга кўринмас заррача пойтахт ҳавоси таркибида жаҳон стадартларининг рухсат этилган меъёридан (РЭМ) анча юқори «қизил» хавфда сақланмоқда.

Ўзгидрометга кузатувларига кўра, пойтахтда соат 08.00 ҳолатига ҳаво таркибидаги айнан РМ-2.5 майда заррачаси жаҳон стандарт меъёридан (РЭМ) 18.7 марта юқори кузатилган. Пойтахт ҳавоси мана шу ифлосланиш бўйича йирик дунё шаҳарлари орасида 10 таликда турибди.

Пойтахтда ҳавони ифлослантирувчи бошқа инградиентлар хавфсиз холатда.

Маълумот учун РМ-2.5 майда заррачаси соч толасидан 40 баробар майда кўзга кўринмас заррача бўлиб, унинг мунтазам хаво таркибида юқори даражада қолиши инсон саломатлиги, ўпка тўқималари орқали қонга ўтиш хусисиятидан келиб чиқиб пайдо бўладиган касалликлар, нафас йўллари, аллергия, кўз шиллиқ пардаси зарарланиши, тери касалликлари, ҳатто саратон касаллигини ҳам чақириши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг