Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ППХ ходимлари бозордаги ўғрини 20 дақиқада ушлади

ППХ ходимлари бозордаги ўғрини 20 дақиқада ушлади

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Ангрен шаҳрида ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида марказий бозорда содир этилган ўғирлик тезкорлик билан фош этилди.

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, Ангрен деҳқон бозорида хизмат олиб бораётган 2-минтақавий марказ ППХ ходимларига бозорда савдо қилувчи тадбиркор аёл мурожаат қилган. Номаълум аёл дўконидан бир нечта турдаги (аёллар буюмларини) косметика воситаларини яширинча олиб, номаълум томонга кетиб қолганини ва унга нисбатан қонуний чора қўришни сўраган.

Шу вақтнинг ўзида ППХ ходимлари томонидан дўкондаги кузатув камералари ўрганилган ва кўрилган чоралар натижасида гумонланган аёл 20 дақиқада қўлга олинган.

Дастлаб, у ўзини Навоий вилоятида яшовчи «Дилнавоз» деб таништирган. суриштирув давомида эса – Самарқанд вилоятида яшовчи, 1981 йилда туғилган Шоира Э. эканлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегиш чора кўриш учун соҳавий хизматларга йўналтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг