Прокуратура Оҳангарондаги воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатди
Бош прокуратура Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси вафот этганлиги ҳақида хабарларга муносабат билдирди.
Аниқланишича, 2026 йил 28 август куни Оҳангарон шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси (16.07.2023 йилда туғилган ўғил бола) ушбу ташкилотнинг ошхонасида турган хашоратларга қарши дори воситасини истеъмол қилиб заҳарланган.
Шаҳар Тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2026 йил 30 август куни вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида 1 нафар шахс гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
«Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиб, ҳар бир аниқланган ҳолатга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади. Тергов натижалари ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда маълум қилинади», дейилади расмий баёнотда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter