Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довонида юк автомобили ағдарилиб кетди

«Қамчиқ» довонида юк автомобили ағдарилиб кетди

Ижтимоий тармоқда тарқалган, «Қамчиқ» довонида юк автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди

Маълум бўлишича 3 апрель куни Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлида, 1979 йилда туғилган ҳайдовчи, М.К. тиркама уланган «Mercedes-benz» русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, йўлнинг 197-километрига етган вақтда, хавфли бурилиш жойида бошқарувни йўқотиши оқибатида юк автомобили ва тиркама ағдарилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатилиб, ЙТҲ оқибатлари бартараф этилган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг