Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довонида 14 киши қорда қолиб кетди

«Қамчиқ» довонида 14 киши қорда қолиб кетди

«Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерига келиб тушган маълумотга кўра, довондаги шимолий айланма йўлида об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида тепаликда қолиб кетган 14 нафар фуқарога ёрдам кераклиги хақида маълумот келиб тушган.

Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди. 

Воқеа жойига зудлик билан «Қамчиқ» қутқарув отрядидан махсус техника ҳамда қутқарувчи ходимлар чиқишиб, тоғда қолиб кетган 14 нафар фуқаролар ҳамда уларнинг транспорт воситаларини пастга олиб тушиш ҳамда эвакуация қилиш ишлари амалга оширилди.

Қутқарувчилар барча фуқароларни соғ-омон пастга олиб тушиб манзилларига юборишда амалий ёрдам кўрсатишди.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг