Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршида банк шохобчаси биноси ёниб кетди

Қаршида банк шохобчаси биноси ёниб кетди

Қарши шаҳрида Халқ банки филиали шохобчаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Хабарга кўра, 2-ёнғин-қутқарув қисмидан 2 та бўлинма воқеа жойига етиб борган ва ёнғинни соат тахминан 11:15 лар атрофида тўлиқ ўчирган.

Ёнғин оқибатида банк шаҳобчасининг 8 метр квадрат майдонда том қисми ва ташқи қопламаси зарар кўрган, ёнғиндан бинонинг 82 метр квадрат майдони ҳамда ичидаги жиҳозлари сақлаб қолинган.

Аниқланишича, ёнғин электр кабелларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлган ва оқибатда ҳеч ким тан жароҳат олмаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг