Қашқадарёда қотилга айланган жазман ушланди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда аёл жазмани томонидан аёвсиз калтакланиб, ялонғоч ҳолда уйига ташлаб кетилгани, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган 36 ёшли аёл бир неча соатдан сўнг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизмати ҳодиса бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2 январь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Шаҳрисабз тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter