Қашқадарёда муқаддам қамалган «блогер» яна қўлга олинди

Ғузор туманида яшовчи М.Ш. (блогерлик фаолияти билан шуғулланади) фуқароларга мансабдор танишлари орқали ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган.
21 февраль куни у 3 сотих ерни олиб бериш эвазига фуқаро Э.О.дан 7 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум бўлишича, блогер муқаддам Жиноят кодексининг 25-97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ва 164-моддаси (босқинчилик) жиноятларини содир этганлик учун суд ҳукми билан 10 йилдан ортиқ муддатда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Мга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси(фирибгарлик), 25-211-моддаси (пора беришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter