Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда раҳбар 400 минг долларга олинган зотли молларни сотиб юборди

Қашқадарёда раҳбар 400 минг долларга олинган зотли молларни сотиб юборди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан «Микрокредитбанк» АТБ Косон филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «R.Z.» МЧЖ раҳбари Б.Р. банк филиалидан ажратилган 400 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари эвазига хориждан олиб келинган 201 бош наслли чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юборгани аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Sh.C.» МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига сотиб олинган 16 та инкубатор ва юк тарози жиҳозларининг 6 тасини фуқаро Х.Н.га 112 000 АҚШ долларига сотиб юборганликлари аниқланган.

Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «S.M.» МЧЖ раҳбари М.Э. ва бошқалар тикувчилик фаолиятини ташкил этиш учун банк филиалидан ажратилган 2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини ўзи норасмий бошқариб келган «D.E.» МЧЖга ўтказилишига эришиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг