Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги шифохонада жанжал содир бўлди  

Қашқадарёдаги шифохонада жанжал содир бўлди   

Ижтимоий тармоқларда «Шаҳрисабздаги больницада беморни яқинларидан бири пичоқ олиб одамларга ташланаётгани айтилмоқда» номли видео тарқалди.

Қашқадарё вилояти ИИБ ушбу хабарга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 26 июль куни соат 12:30 ларда Шаҳрисабз туман «Аммоғон» МФЙда яшовчи фуқаролар Қ.О. ва Ж.А. туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлими ҳовлисида жанжаллашиб қолган.

Жанжалда Қ.О. Ж.А.нинг бош соҳасига уриб, тан жароҳати етказган. Натижада Ж.А. туман тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тез ёрдам бўлимига ётқизилган.

Атрофдаги фуқаролар ва ҳодиса жойига етиб келган профилактика инспектори томонидан жанжал тўхтатилиб, жамоат тартиби тикланга”, дейилади хабарда.

Ҳодиса жойи шу куни туман ИИБ тергов тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида жанжал иштирокчиларида ўткир тиғли жисм таъсирида етказилган жароҳатлар аниқланмаган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Китоб туманидаги шифохона ҳовлисида пичоқвозлик содир бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг