Қашқадарёнинг айрим ҳудудларида қор ёғмоқда

Қашқадарё вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қор ёғиши кузатилмоқда. Сайтимизга юборилган видеотасвирларда қор аллақачон ернинг анчагина қисмини қоплаб олгани кўринади.
Гидрометеорология хизмати бугун фақат Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкинлигини маълум қилганди.
Маълумотларга кўра, қор ёғаётган ҳудудларнинг электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter